Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Инфантино ФИФА аъзоларига ЖЧ ҳуқуқлари сотилишини маъқуллагани учун $40 млндан таклиф қилди

Баҳо:
+ | -2

ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилотга аъзо мамлакатларга Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини ташқи инвесторларга сотиш бўйича битимни маъқуллаш шарти билан ҳар бир ассоциацияга 40 миллион доллардан молиявий ёрдам таклиф қилди, деб хабар беради The Times.

Манба маълумотларига кўра, гап турнир ҳуқуқларининг бир қисмини сотишдан тушадиган даромадни тақсимлаш ҳақида бормоқда. Таклиф ФИФАнинг барча 211 та аъзо-ассоциациясига юборилган бўлиб, қарор қабул қилиш учун 53 кун муҳлат берилган.

Инфантино ўз мактубида якуний қарор ассоциацияларнинг ўзида қолишини таъкидлаган. Режа маъқулланган тақдирда, 2027 йил 1 январдан бошлаб 10 миллиард долларлик молиялаштириш пакети ажратилади ва бу ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради. Агар ассоциациялар бу таклифни рад этишса, ФИФА илгари эълон қилинган молиялаштириш дастури параметрларини сақлаб қолади ва унинг ҳажмини 2,7 миллиард долларга оширади.

Ташқи инвесторларни жалб қилишга қарши чиқаётган баъзи манбалар ушбу таклифни пора беришга уриниш сифатида баҳолашмоқда.

Киритилди: 17:52, 29.07.2026.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик