Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

УEФА Инфантинонинг баёнотига муносабат билдирди: «ФИФА раҳбарияти ишончни йўқотди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

ФИФА президенти Джанни Инфантино мусобақалар ҳуқуқларини хусусий қўлларга топшириш ғояси амалга оширилмаслигини маълум қилди. УEФА бунга жавобан ўз баёнотини эълон қилди.

УEФА ФИФАнинг ушбу режадан воз кечиш қарорини олқишлаб, «ФИФА президентига футбол сотилмаслигини тушунтириб қўйган» барчага миннатдорчилик билдирди. Яқин орада УEФА бу каби ғоялар бошқа пайдо бўлмаслигини кафолатлайдиган режа ишлаб чиқиш учун асоциациялар билан ишлашни давом эттиради.

УEФА футболда ҳеч қандай яширин схемалар бўлмаслиги кераклигини таъкидлади. Бундан ташқари, ташкилот ФИФА президенти лавозимига киришаётганда шаффофликни ваъда қилган Джанни Инфантинони кескин танқид қилди:

«ФИФАнинг ҳозирги раҳбарияти нафақат УEФАнинг, балки бутун футбол ҳамжамиятининг кўплаб вакиллари олдида ишончни йўқотди. Инфантино ўз ваъдаларини бажармади. У тайёрлаган ва амалга оширишга уринган шаффоф бўлмаган, саҳна ортидаги ва шубҳали келишув очиқлик ва шаффофликдан ташқари ҳамма нарса эди», — дейилади УEФА баёнотида.

УEФА, шунингдек, ФИФАга бўлган ишончни қайта тиклаш бўйича ишлар эндигина бошланаётганини алоҳида қайд этди.

Киритилди: 15:15, 01.08.2026.
Ўқилди: 584 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик