Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Ал-Хелайфи ФИФА президенти бўлиш ниятида эмас

Баҳо:
+ | -

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби президенти Носир Ал-Хелайфи Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари лавозимига ўз номзодини қўймоқчи эмас. Бу ҳақда қатарлик бизнесменнинг вакиллари расман маълум қилди.

Аввалроқ ФИФА қиймати 20 миллиард долларга тенг шоъба корхона ташкил этиш ва унинг чорак қисмини (25 фоизини) хусусий инвесторларга 4,2 миллиард долларга сотиш бўйича концепцияни эълон қилган эди. Режага кўра, ушбу тузилмага ташкилотнинг барча медиа ва тижорат ҳуқуқлари, шу жумладан, Жаҳон чемпионатлари ҳуқуқи ҳам ўтказилиши керак эди. Бунга жавобан, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) аъзолари ФИФА турнирларини бойкот қилишини маълум қилди.

Politico нашрининг хабар беришича, ушбу инқироз фонида бир қатор Европа ассоциациялари ФИФА президентлиги сайловларида Жанни Инфантинога рақобатчи сифатида айнан Ал-Хелайфини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Бироқ, “ПСЖ” раҳбарининг вакиллари L'Equipe нашрига берган интервюсида бу хабарларни рад этди:

“Жаноб Ал-Хелайфи ФИФА президенти бўлишни ҳам, ОАВдаги бу каби шов-шувларга аралашишни ҳам мутлақо истамайди. У бунинг ўрнига, жаҳон ва Европа футболидаги барча ташкилотларни тинчгина ва амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этади”.

Маълумот ўрнида, 52 ёшли Ал-Хелайфи 2011-йилдан буён “ПСЖ” президенти лавозимида ишлаб келмоқда. У француз клубига эгалик қилувчи Qatar Sports Investments компаниясига раҳбарлик қилади. 2021-йилда у Европа клублари ассоциацияси (ЭCА) раиси этиб сайланган.

Киритилди: 17:47, 01.08.2026.
Ўқилди: 940 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик