Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Швеция футбол иттифоқи Инфантинони қайта сайловда қўллаб-қувватламайди

Баҳо:
+1 | -

Швеция футбол иттифоқи 2027 йил март ойида бўлиб ўтадиган ФИФА президентлиги сайловида Жанни Инфантино номзодини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу қарор душанба куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда қабул қилинган.

Швеция футбол иттифоқи раиси Симон Эстрём бу қарорга изоҳ берди:

«Биз Жанни Инфантино раҳбариятига энди ишонмаймиз. Бу ФИФА фаолиятининг узоқ вақт давомидаги ривожланишини баҳолашимиз натижасидир. Бошқарув, шаффофлик ва корпоратив масъулият борасида такрорланаётган камчиликларни кўряпмиз».

Унинг таъкидлашича, футбол очиқлик, масъулият ва демократик тамойилларга ҳурмат асосида бошқарилиши лозим.

«Агар раҳбариятда бу қадриятларни кўрмасак, чора кўришимиз шарт. Шунинг учун УЕФА ва бошқа миллий ассоциациялар билан биргаликда муқобил номзодни излаш устида ишлаймиз», — деди Эстрём.

Аввалроқ Инфантино Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш ташаббусини илгари сурган, бироқ футбол ташкилотлари ва федерациялари томонидан билдирилган кескин танқидлардан сўнг бу режадан воз кечган эди.

Маълумот учун, Уэльс футбол ассоциацияси Инфантино номзодини қўллаб-қувватлашдан воз кечган илк миллий федерация бўлган.

56 ёшли Жанни Инфантино 2016 йил февраль ойида ФИФА президенти этиб сайланган. Кейинчалик у икки марта муқобилсиз тарзда қайта сайланган. ФИФА президентлиги учун навбатдаги сайловлар 2027 йил март ойида ўтказилади.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 20:58, 03.08.2026.
Ўқилди: 288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик