Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 1-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Африка футбол конфедерацияси (КАФ) Инфантинони қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Африка футбол конфедерацияси (КАФ) Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режаси сабаб босим остида қолган ФИФА президенти Жанни Инфантинога ўз хайрихоҳлиги ва қўллаб-қувватловини билдирди.

Чоршанба, 5 август куни Инфантино Рабатда ФИФА раҳбарияти билан шошилинч учрашув ўтказиб, FIFA Forward Enterprise тижорий лойиҳасини илгари суришда йўл қўйилган хатолар учун узр сўради.

«КАФ ФИФА президенти Жанни Инфантино ва бош котиб Маттиас Графстрёмнинг қўшма баёнотини олқишлайди ва қўллаб-қувватлайди. КАФ Африка футболини ривожлантиришга асосий эътиборини қаратишда давом этади, федерация амалдаги бошқарув ва шаффофлик тамойилларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди», — деди КАФ президенти Патрис Мотсепе.

Баёнотда, шунингдек, КАФ ижроия қўмитаси бир овоздан Инфантинони қўллаб-қувватлагани ва Африка футболига кўп йиллардан бери кўрсатиб келаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдиргани қайд этилган. Алоҳида миннатдорчилик муваффақиятли деб топилган ЖЧ-2026 турнирини ташкил этгани учун билдирилди.

Олдинроқ Инфантино Жаҳон чемпионатининг тижорий ҳуқуқлари бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш ташаббуси билан чиққан, бироқ кескин танқидлардан сўнг бу ғоядан воз кечган эди. Лойиҳа ФИФАнинг асосий эркаклар ва аёллар турнирларини бошқариши керак бўлган FIFA Forward Enterprise компаниясини ташкил этишни назарда тутган эди. Ташкилот ушбу схема тахминан 4,2 миллиард доллар даромад келтириши мумкинлигини таъкидлаган, аммо бу ташаббус футбол функциянерлари, миллий федерациялар ва бошқа ташкилотлар томонидан кескин қаршиликка учради.

Киритилди: 08:29, 07.08.2026.
Ўқилди: 495 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик