Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Фенербахче» Аясе Уэда учун «Фейеноорд»га расмий таклиф юборди

Баҳо:
+ | -

«Фейеноорд» ҳужумчиси Аясе Уэда фаолиятини «Фенербахче»да давом эттириши мумкин.

VI.nl маълумотига кўра, Туркия клуби 27 ёшли япониялик футболчи учун жиддий таклиф берган. «Фейеноорд» эса ҳужумчининг жамоадан кетиши бўйича таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Voetbal International хабар беришича, Уэдага қизиқиш бир неча ҳафтадан буён сақланиб келмоқда. Аввалроқ ҳужумчига «Брайтон» ва «Лидс» клублари ҳам қизиқиш билдирган, аммо уларнинг ҳеч бири футболчи учун расмий таклиф бермаган.

«Фенербахче» эса Уэдага қизиқишни амалий ҳаракатга айлантирган биринчи клуб бўлди. Истанбулликлар «Фейеноорд»га япон ҳужумчиси бўйича расмий таклиф юборган.

Уэда ўтган мавсумда барча мусобақаларда 40 та учрашувда 26 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:30, 09.08.2026.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик