Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Мэйсон Маунт «ПСЖ»га қарши ўйиндаги жароҳатдан сўнг «Манчестер Юнайтед» билан Дублинга йўл олди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт «ПСЖ»га қарши назорат учрашувида жароҳат туфайли майдонни эрта тарк этганига қарамай, жамоа билан Дублинга йўл олди.

BBC журналисти Саймон Стоун маълумотига кўра, Швециядаги йиғинда иштирок этмаган футболчилар бугун Дублинда жамоанинг қолган аъзоларига қўшилган. Маунт эса «ПСЖ»га қарши учрашувдан сўнг тўғридан-тўғри жамоа билан бирга Ирландияга борган.

27 ёшли футболчи Европа чемпионларига қарши баҳсни асосий таркибда бошлаган, аммо 20-дақиқада майдонда жароҳат олгач, ўйинни давом эттира олмаган. Унинг ўрнига Тайлер Флетчер майдонга тушган.

Маунт майдонни ўз оёғида тарк этган, бироқ ўйиндан чиқарилаётган пайтда «Манчестер Юнайтед» тиббий штаби аъзолари билан суҳбатлашган.

«Манчестер Юнайтед» шанба куни кечқурун Ирландияга етиб бориб, Килдэр графлигидаги Картон-Хаус базасига жойлашган.

Жамоа 12 август, чоршанба куни «Лидс Юнайтед»га қарши назорат учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Баҳс Дублиндаги «Крок-Парк» стадионида ўтказилади ва Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади.

Киритилди: 18:40, 09.08.2026.
Ўқилди: 348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик