Кириш Регистрация

«Реал» 3 нафар ярим ҳимоячисини трансферига блок қўйди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби Орельен Тчуамени, Эдуардо Камавинга ва жамоа капитани Федерико Вальверденинг жорий ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишига рухсат бермайди.

Marca маълумотига кўра, ҳар икки француз футболчисининг клубдан кетиши ҳақида кўплаб хабарлар тарқалганига қарамай, «қироллик клуби» уларни таркибда сақлаб қолишга қарор қилган ва трансфер бўйича музокаралар олиб бормаган. Тчуаменига Англия клублари томонидан жиддий қизиқиш бўлган, бироқ бош мураббий Жозе Моуринью футболчига эҳтиёж сезмоқда.

Манбага кўра, Федерико Вальверде бўйича ҳам бир қатор клублар «Реал»га сўровлар юборган. Бироқ уругвайлик футболчининг трансфери истисно қилинган. Вальверденинг ўзи ҳам бошқа клублар билан музокара олиб боришга ҳеч қандай қизиқиш билдирмаяпти.

Transfermarkt портали Тчуамени ва Камавинганинг трансфер қийматини мос равишда 70 ва 50 миллион евро деб баҳоламоқда. Вальверденинг қиймати эса 90 миллион еврога тенг.

Киритилди: 10:16, 11.08.2026.
Ўқилди: 2912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик