Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Луис Энрике: «Мақсадимиз — барча совринларни қўлга киритиш»

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике футболчиларининг ҳар бир мусобақада ғалаба қозонишга бўлган иштиёқи, шунингдек, кетма-кет учинчи еврокубок финалида зафар қучиш имконияти ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, парижликлар 2026 йилги УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

«Мен буни доим айтаман: футболчиларни руҳлантириш осон, чунки улар футбол ўйнашни, машғулот ўтказишни ва совринлар ютишни яхши кўради. Мухлисларимиз билан эса вазиятимиз шунчаки идеал.

Учинчи юлдуз? Менимча, кетма-кет икки марта ғалаба қозонишнинг ўзи шу қадар қийинки, бундай лаҳзалардан завқланиш керак. Бироқ шу билан бирга, амбицияли бўлиш, профессионалликни сақлаб қолиш ва барча совринларни қўлга киритишга интилиш лозим. Бизнинг мақсадимиз ҳам шу.

Мухлислар ажойиб, уларнинг қўллаб-қувватлаши ҳайратланарли. Жамоага ёрдам бериш учун улар шу ерда эканини билиш — катта завқ. Биз эса бу ажойиб даврни имкон қадар узоқроқ давом эттиришдан мамнунмиз», — дея Луис Энрикенинг сўзларини Footmercato келтирди.

«ПСЖ» кетма-кет икки йил Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлди.

Киритилди: 04:06, 13.08.2026.
Ўқилди: 499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик