Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Бокс. Мирзахалиловда чемпионлик камари, Асадуллаев ва Мамасолиевда навбатдаги ғалабалар!

Баҳо:
+ | -

Россиянинг Набережные Челни шаҳрида IBA.Pro 20 профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда хабар берганимиздек, 3 нафар вакилимиз рингга кўтарилиб, барчаси ғалаба қозонди.

Биринчи оғир вазн — 90,7 кг тоифасида Ҳалимжон Мамасолиев (8-0, 7 КО) россиялик тажрибали боксчи Герман Скобенко билан 10 раундлик жанг ўтказди. Жанг якунида ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра, вакилимиз ғалабага эришди.

55,3 кг вазн тоифасида эса Миразизбек Мирзахалилов (5-0, 4 КО) IBF European чемпионлик камари учун мезбонлар вакили Чингиз Натиров (10-0, 5 КО)га қарши рингга чиқди. 4 раунддан сўнг россиялик боксчи жангни давом эттира олмади ва Мирзахалилов техник нокаут билан ғалаба қозониш баробарида чемпионлик камарига ҳам эга чиқди!

Шунингдек, ярим ўрта вазн — 66,7 кгда Ҳавасбек Асадуллаев (8-0, 5 КО) россиялик Сергей Лубкович (20-0-2, 12 КО)га қарши 10 раундлик баҳсда иштирок этиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, уч нафар вакилимизнинг барчаси IBA.Pro 20 кечасини ғалаба билан якунлаб, профессионал рингдаги муваффақиятли одимларини давом эттиришди.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 07:33, 15.08.2026.
Ўқилди: 4016 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик