«Фиорентина» бош мураббийи Фабио Гроссо янги мавсумда клубнинг илк муваффақияти — Италия кубоги доирасида «Беневенто» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
Жамоани жорий ёзда қабул қилиб олган Гроссо кўрганларидан мамнун.
«Биз ҳозирча шаклланиш жараёнидамиз, аммо намойиш этилган иштиёқдан мамнунман. Олдинда ҳали жуда кўп иш турибди.
Кўплаб ўзгаришлар содир бўлмоқда», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради fiorentinanews.com.













