Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Луис Энрике Барколя ва Мбайенинг «ПСЖ» қайдномасига киритилмаганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция Суперкубоги доирасидаги «Ланс»га қарши ўйинда Брэдли Барколя ва Ибраим Мбайенинг қайдномага киритилмагани сабаби ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Бу вазият ҳақида трансфер ойнаси ёпилганидан сўнг гаплашамиз», — дея матбуот анжуманида тўғридан-тўғри жавоб беришдан қочди Энрике.

Учрашувда «ПСЖ» «Ланс»га минимал 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйин тақдирини 32-дақиқада Флорьян Товен томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Барколя «Ливерпуль»га ўтишга розилик бериб бўлган, аммо «мерсисайдликлар» ҳали парижликлар билан трансфер шартларини келишиб олишлари керак.

Киритилди: 05:44, 17.08.2026.
Ўқилди: 417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик