Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Ираола «Комо»га қарши ўйинда Жаке ва Араухонинг ҳаракатларини юқори баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола Италиянинг «Комо» клубига қарши кечган ва 2:0 ҳисобида якунланган ўртоқлик ўйинидан сўнг жамоанинг янги ҳимоячилари Жереми Жаке ҳамда Рональд Араухонинг ўйинлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳа, иккаласи ҳам жуда яхши таассурот қолдиришди. Жереми жуда ажойиб ўйнади, деб ўйлайман. Рональд ҳам майдонга тушганидан сўнг ўзини кўрсата олди. Бу жамоадаги икки янги аъзо ва иккаласи учун ҳам бу биринчи ўйин эди, лекин улар ўзларини энг яхши томондан кўрсатишди. Шунингдек, Жереми Фримпонг ҳам ўнг қанот ҳимоячиси позициясида 90 дақиқа ҳаракат қилиб, ҳужумда ёрдам берди ва ўз зонасини жуда яхши ёпди. Бугун ҳимояда сифатли ўйин кўрсатдик», — дейди Ираола мерсисайдликларнинг расмий сайтига.

Учрашувда «Ливерпуль» сафида голларга Коди Гакпо (23') ва янги харид Жереми Жаке (44') муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг янги мавсум 1-турида «Ливерпуль» 23 август куни сафарда «Ньюкасл Юнайтед»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 06:51, 17.08.2026.
Ўқилди: 850 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик