Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ ҳимоячиси Киран Гиббс Англия Суперкубоги доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўтказилган учрашувда жамоанинг ўйинига баҳо берди.
Якшанба куни бўлиб ўтган баҳс Микел Артета шогирдларининг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
"Арсенал" феноменал ўйин кўрсатди. Менимча, улар бундан кейин ҳам худди шу тарзда ўйнаш ниятида. Футболда ҳеч қачон воқеалардан илгарилаб кетмаслик керак, аммо "Арсенал" мавсумни шунчаки ажойиб бошлади", — дея Гиббснинг сўзларини DailyAFC келтиради.
Киран Гиббс футболчилик фаолияти давомида "Арсенал" сафида 200 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган.
"Манчестер Сити"га қарши баҳсда "канонирлар"нинг голларига Риккардо Калафьори, Кай Ҳавертц ва Мартин Эдегор муаллифлик қилди. Улар мос равишда учрашувнинг 1, 28 ва 48-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол этишди.













