Goal.com портали маълумотларига кўра, "Марсель" ярим ҳимоячи Квинтен Тимбернинг трансфери бўйича "Порту" билан музокаралар олиб бормоқда.
Тимбер фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришни афзал кўради, аммо бирон бир таклиф бўладими ёки йўқми номаълум.
"Марсель" Тимберни 2026 йил январь ойида "Фейеноорд"дан 4,5 миллион еврога сотиб олди. Ўшандан бери ярим ҳимоячи француз клуби сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва гол ура олмади. Унинг шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади.
Бир ҳафта олдин, "Порту" футболчи учун 15 миллион евродан 18 миллион еврогача таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Футболчининг мавсумолди тайёргарлик ишлари яхши кетмоқда. У иккита ўртоқлик ўйинида битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Тимбер шунингдек, яқинда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоаси сафида ҳам ўйнаган.













