"Челси" ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 10-ўринни эгаллади, яъни Хаби Алонсо жамоаси бу мавсумда Европа мусобақаларида қатнаша олмайди. Вазиятдан яхши натижа кўришга ҳаракат қилган "кўклар" бош мураббийи бу ҳақда гапирди.
"Ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақтимиз бор, бу ҳақиқат. Биз бу вақтдан оқилона фойдаланишимиз керак. Бу биз хоҳлаган нарса эмас эди, лекин бизда бор нарса бор" - деди Алонсо мавсумолди матбуот анжуманида.
24 август, душанба куни Лондон жамоаси Англия Премьер-лигасининг биринчи турида сафарда "Фулхэм" билан ўйнайди. Дерби Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.













