"Астон Вилла" "Саутгемптон" ҳимоячиси Тейлор Харвуд-Беллис учун таклиф билан чиқди, аммо унинг таклифи рад этилди.
"Астон Вилла" ҳозирда Эзри Консани "Арсенал"га 51 миллион фунт стерлинг эвазига юбормоқда, шунинг учун Унаи Эмери жамоаси янги марказий ҳимоячига муҳтож.
The Athletic нашрининг хабар беришича, "Астон Вилла"да ҳозирда Консанинг ўрнини босиш учун учта вариант мавжуд. Улардан бири Харвуд-Беллис, аммо "Саутгемптон" Бирмингем клубининг 18 миллион фунт стерлинглик дастлабки таклифини рад этди.
Ўтган дам олиш кунлари "Саутгемптон" "Манчестер Сити" тарбияланувчиси 24 ёшли Харвуд-Беллис учун "Бенфика"га 17 миллион фунт стерлинглик таклифни рад этди.
Ўтган мавсумда бир вақтлар Англия терма жамоаси либосини кийган Харвуд-Беллис "Саутгемптон" сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушди, шу жумладан 41 таси Чемпионшипда.













