Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

«Реал» ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони бўйича дунёда пешқадамлик қилмоқда

Баҳо:
+1 | -

CIES Football Observatory тадқиқот марказининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунёнинг энг йирик ижтимоий тармоқларида аудитория тўплаш бўйича Испаниянинг икки гранд клуби тенгсиз бўлиб турибди.

Мадриднинг «Реал» клуби 487,6 миллион обуначи билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, «Барселона» 441,8 миллион кузатувчи билан иккинчи поғонада бормоқда. Кучли учликни 238,6 миллионлик кўрсаткич билан «Манчестер Юнайтед» якунлаб берган.

Топ-10 рўйхатидан шунингдек «ПСЖ», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Ювентус», «Бавария», «Челси» ва «Арсенал» клублари ўрин олган. Ушбу ўнликка кирувчи жамоалар орасида бир йил давомида энг юқори ўсишни Мюнхеннинг «Бавария» клуби қайд этди (+10,8%).

Энг оммабоп 100 та клуб рўйхатидан Океаниядан ташқари барча қитъаларнинг 25 та мамлакати вакиллари ўрин олган. Мамлакатлар бўйича энг кўп клуб Испания (21), Англия (17) ва Бразилия (11) ҳиссасига тўғри келади.

Европа қитъасидан ташқаридаги энг оммабоп клублар сифатида Бразилиянинг «Фламенго» (71,6 млн), Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» (66 млн) ва Мисрнинг «Ал-Аҳли» (60,1 млн) жамоалари қайд этилди.

Киритилди: 06:42, 21.08.2026.
Ўқилди: 817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик