Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол - Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

"Ливерпуль" Исмаила Сарр учун 50 миллион фунт таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" "Кристал Пэлас" ва Сенегал терма жамоаси вингери Исмаила Сарр трансфери бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар футболчи учун тахминан 50 миллион фунт, яъни 58 миллион евро миқдорида таклиф юборган. Саррнинг ўзи ҳам ушбу трансфер амалга ошишига қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ "Кристал Пэлас" Туркиянинг "Галатасарой" клубидан келиб тушган икки таклифни рад этган.

Сарр 2026 йилги жаҳон чемпионатида Сенегал терма жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди. У мусобақада 4 та ўйинда 4 та гол урди.

Ўтган мавсумда 28 ёшли футболчи "Кристал Пэлас" сафида барча мусобақаларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Саррнинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:25, 26.08.2026.
Ўқилди: 1105 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик