Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

"Манчестер Юнайтед" чап қанот учун икки испаниялик ҳимоячини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби таниқли агент Жорже Мендеш билан икки нафар чап қанот ҳимоячисини эҳтимолий трансфер қилиш масаласида музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда TeamTalk хабар берди.

Манчестерликлар "Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде ва "Расинг"да тўп сураётган Хорхе Салинас номзодларини кўриб чиқмоқда. Янги футболчи Люк Шоуга рақобатчи бўлиши кутилмоқда.

"Юнайтед"нинг асосий трансфер мақсади ҳамон "Ньюкасл" ҳимоячиси Льюис Холл бўлиб қолмоқда. Бироқ унинг клуби шундай катта маблағ талаб қилмоқдаки, агар трансфер амалга ошса, Холл тарихдаги энг қиммат чап қанот ҳимоячисига айланиши мумкин. Шу сабаб "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти муқобил вариантларни ўрганишни бошлаган.

Салинаснинг шартномасида 16 миллион евролик товон пули белгиланган. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтишни афзал кўрмоқда.

Бальде эса "Эльче"га қарши ўйин қайдномасига киритилмаганидан сўнг, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан келажаги бўйича музокара ўтказиши кутилмоқда. Каталония клуби бошқа трансферларни молиялаштириш мақсадида ҳимоячини сотишга рози бўлиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" спорт директори Жейсон Уилкокс Жорже Мендеш билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиб, трансфер ойнаси ёпилгунга қадар чап қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришни мақсад қилган.

Киритилди: 17:31, 26.08.2026.
Ўқилди: 1475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик