"Фенербахче" ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте Чемпионлар лигаси саралаш босқичи плей-оффининг жавоб учрашувида "Лион" устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин фикр билдирди.
"Бу жуда қийин ўйин ва ниҳоятда кескин қарама-қаршилик бўлди. Клуб бу лаҳзани 18 йил кутди, шунинг учун жуда хурсандмиз. Чемпионлар лигасига чиқиш клубнинг асосий мақсадларидан бири эди. Энди бу лаҳзадан баҳраманд бўлишга ҳаракат қиламиз, кейин эса чемпионатда олдимизда турган вазифаларга эътибор қаратамиз", — деди Канте. Унинг сўзларини UEFA расмий сайти келтирди.
"Фенербахче" 17 йилдан сўнг илк бор Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўл олди. "Лион" эса Европа лигасида иштирок этади.













