Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Фабио Каннаваро Инфантино ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ФИФА президенти Жанни Инфантино атрофида юзага келган вазиятга муносабат билдирди. Италиялик мутахассис ўз позициясини ижтимоий тармоқ орқали оммага етказган.

Каннаваронинг фикрига кўра, Инфантино ФИФА раҳбарлигини бошқарган даврда жаҳон футболида сезиларли ўзгаришлар юз берган. Мураббий сўнгги ўн йилликда эркаклар ва аёллар футболининг ривожланишида ижобий силжишлар кузатилганини таъкидлади.

«Жанни Инфантино ФИФА президенти бўлган ўн йил давомида катта ишлар амалга оширилди. Буни инкор этиш холисликка тўғри келмайди», — деб ёзди Каннаваро Instagram саҳифасида.

Айни вақтда ФИФА раҳбари атрофидаги босим кучайган. Инфантино 2027-йил март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайлови олдидан ишончсизлик вотуми хавфига дуч келмоқда. Бунга жаҳон чемпионатларининг тижорий ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга таклиф этишга қаратилган ФИФА Форwард Энтерприсе лойиҳасининг муваффақиятсиз якунлангани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Инфантино сиёсатига қарши позицияда бир нечта йирик конфедерациялар турибди. Улар орасида УEФА, КОНКАКАФ ва ОФК бор. Европанинг қатор давлатлари ҳам ФИФА раҳбариятини янгилаш тарафдори эканини билдириб, Инфантинони қўллаб-қувватлашдан воз кечган.

Шу билан бирга, ФИФА президенти тарафдорлари ҳам етарлича. Африка футбол конфедерацияси (CАФ), Жанубий Америка футбол конфедерацияси (CОНМEБОЛ), шунингдек, Марокаш, Қатар, БАА, Мексика ва Аргентина Инфантинони қўллаб-қувватламоқда.

Киритилди: 20:36, 27.08.2026.
Ўқилди: 219 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик