Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Ромеро Мессига: "Сенга раҳмат айтишнинг ўзи камлик қилади"

Баҳо:
+ | -

Яқинда "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. "Альбиселесте" ҳимоячиси Кристиан Ромеро жаҳон футболи афсонасига таъсирли мурожаат йўллади.

"Бу кун келиб қолганига ишониш қийин, азиз Лео. Болалигимда бир куни сен билан танишишни орзу қилардим. Аммо ҳаёт менга сен билан бир майдонда ўйнаш ва терма жамоамизнинг олтин, энг буюк даврида сен билан ёнма-ён бўлиш имкониятини беради, деб ҳатто тасаввур ҳам қилмаганман.

Сенга оддийгина раҳмат айтишнинг ўзи камлик қилади. Бизга қолдираётган меросинг, ҳеч қачон таслим бўлмасликни ўргатганинг, ҳар бир сўзинг, ҳар бир суҳбатинг ва бизга йўл кўрсатган ҳар бир лаҳзанг учун раҳмат.

Ҳеч қачон ўзингни бошқалардан устун қўймасдан, доимо камтарлик билан бизга етакчилик қилганинг учун раҳмат. Терма жамоамиз рамзини қандай фахр билан кўтарганинг ва уни бутун қалбинг билан ҳимоя қилганинг учун ҳам миннатдорман.

Мен бу хотираларни бир умр ўзим билан олиб юраман. Аммо энг муҳими, сенинг қандай инсон эканингни, камтарлигинг ва соддалигингни ҳеч қачон унутмайман. Сен мен учун доимо қандай инсон бўлган ва бўлиб қолишингни қалбимда сақлайман.

Терма жамоанинг кундалик ҳаётида сени жуда соғинамиз. Аммо энг муҳими — сени соғлом, бахтли ва яқинларинг бағрида кўриш. Чунки ҳаммасидан муҳими шу", — деб ёзди Ромеро.

39 ёшли Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида 207 та учрашув ўтказиб, 125 та гол урган ва 68 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 17:29, 01.09.2026.
Ўқилди: 1044 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик