«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра А Сериянинг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда Италия футболчилари ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
39 ёшли испаниялик мутахассис «Комо»ни 2024 йилдан буён бошқариб келмоқда.
2025/26 йилги Италия чемпионатида «Комо» катта муваффақиятга эришиб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллади. Жамоа 38 турда 71 очко тўплади ва ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасига йўлланма олди.
Янги А Серия мавсумида Фабрегас шогирдлари дастлабки икки учрашувда 4 очко жамғариб, турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.
4 сентябрь куни «Комо» А Сериянинг 3-турида сафарда «Женоа»га қарши майдонга тушади.













