"Сантос" сафида тўп тепаётган бразилиялик юлдуз ҳужумчи Неймар тиббий кўрикдан ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Текширув натижаларига кўра, 34 ёшли футболчининг ўнг сонида жароҳат аниқланган. Хусусан, унда мушаклар билан боғлиқ муаммо бор.
Неймар "Палмейрас"га қарши кубок учрашуви вақтида ноқулайлик ҳис қилган. Жароҳат сабаб ҳужумчи биринчи бўлимдан сўнг майдонни тарк этган.
Жорий мавсумда Неймар 24 та учрашувда майдонга тушди. У 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













