Кириш Регистрация

Холанд клублар даражасида юбилей голини урди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд клублар даражасидаги голлари сонини 300 тага етказди.

Норвегиялик футболчи юбилей голини Англия чемпионатининг 3-турида «Ковентри»га қарши кечаётган учрашувда урди.

Холанд биринчи бўлимда Антуан Семеньонинг узатмасини бош билан дарвозага йўллаб, «шаҳарликлар»ни 1:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди.

26 ёшли ҳужумчининг «Манчестер Сити» сафидаги голлари сони 165 тага етди. Бундан ташқари, Холанд Дортмунднинг «Боруссия»сида 86 та, «Зальцбург»да 29 та ва «Мольде»да 20 та гол урган. Шу тариқа, норвегиялик футболчи тўрт клубдаги фаолияти давомида жами 300 та гол уришга эришди.

Киритилди: 20:23, 05.09.2026.
Ўқилди: 1432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик