Кириш Регистрация

Компани «Бавария»нинг очко йўқотишига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Бундеслиганинг 2-турида сафарда «Шальке 04»ни мағлуб эта олмади. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Баҳсдан сўнг мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани фикр билдирди.

«Шальке»ни табриклайман. Улар бу бир очко учун жуда яхши курашди. Бизда хавфли вазиятлар бўлди. Шунчалик ихчам ва агрессив ўйнайдиган жамоага қарши майдонга тушганда, ўз имкониятларингдан фойдаланишинг шарт.

Биз бу ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо яна бир бор «Шальке»ни табриклайман. Кейинги сафар бундай вазиятларда гол уришимиз керак.

Ҳар бир ўйиннинг ўз тарихи бўлади. Афсуски, бугунги учрашув тарихи шундай бўлдики, биз гол ура олмадик. Бу ҳеч қандай ҳолатда «Шальке»нинг хизматларини камайтирмайди. Улар жуда яхши курашди ва зоналарни тўғри ёпди.

Бошқа томондан, бизнинг контрпрессингимиз жуда яхши ишлади. Биз рақибга бирорта ҳам голли вазият яратиш имконини бермадик. Ўзимиз эса етарлича имконият яратдик ва бу ижобий жиҳат.

Натижа қандай бўлса, шундай. «Бавария»да эса биз фақат ғалабалардан хурсанд бўламиз», — дея Компанининг сўзларини Bayern & Germany келтирмоқда.

«Бавария» кейинги учрашувини 10 сентябрь куни Чемпионлар лигасида «Будё-Глимт»га қарши ўтказади.

Киритилди: 05:01, 06.09.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик