Британиялик журналист Пирс Морган Англия Премьер-лигасининг 3-турида «Арсенал»нинг ўз майдонида «Челси» устидан 2:1 ҳисобида қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
«Чемпиондан ажойиб футбол. Жамоа ўзини жуда яхши кўрсатди. Мартин Эдегор ва Деклан Райс ўйинни назорат қилди. Конса ҳам анча ишончли ҳаракат қилди, Хаверц эса яна гол урди. Ажойиб кун бўлди.
Агар «Арсенал»нинг барча футболчилари сафда бўлса, «Челси»нинг ҳеч бир ўйинчиси бизнинг асосий таркибимизга кира олмайди», — деб ёзди Морган ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Микель Артета шогирдлари 3 турдан сўнг 9 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.













