Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

ЕЧЛда қайси жамоа ғалаба қозониши мумкинлиги тахмин қилинди

Баҳо:
+ | -

Opta суперкомпютери Европа Чемпионлар Лигаси 2026/27-йилги мавсуми олдидан жамоаларнинг мусобақада ғолиб чиқиш имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Унга кўра, Лондоннинг “Арсенал” клуби мусобақада ғалаба қозониш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Суперкомпютер “канонирлар”нинг имкониятини 20,9 фоиз деб баҳолади. Мюнхеннинг “Бавария” клуби 19,4 фоиз билан иккинчи поғонани эгаллаб турган бўлса, “Манчестер Сити” 12,3 фоиз билан кучли учликка якун ясаган.

Каталониянинг “Барселона” клуби имкониятлари 8,2 фоиз этиб белгиланган. Амалдаги чемпион — Франциянинг “ПСЖ” жамоаси эса 7,1 фоиз кўрсаткич билан кучли бешликдан жой олган. Эътиборли томони, мусобақада энг кўп ғалаба қозонган “Реал” эса 4,4 фоиз билан 7-поғонани банд этган.

Opta суперкомпютери тахминларига кўра, УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2026/27-йилги мавсуми асосий фаворитлари (топ-10)

“Арсенал” — 20.9 фоиз
“Бавария” — 19.4 фоиз
“Манчестер Сити” — 12.3 фоиз
“Барселона” — 8.2 фоиз
“ПСЖ” — 7.1 фоиз
“Ливерпуль” — 6.1 фоиз
“Реал Мадрид” — 4.4 фоиз
“Манчестер Юнайтед” — 3.8 фоиз
“Интер” — 3.6 фоиз
“Астон Вилла” — 2.0 фоиз

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1-тур учрашувлар 8—10 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:33, 08.09.2026.
Ўқилди: 1429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик