Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Анри: «Арсенал» бу мавсумдаги 10 та голининг бирортасини стандарт вазиятдан урмади!»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ машҳур ҳужумчиси Тьерри Анри жамоанинг жорий мавсумдаги ҳужумдаги натижаларини юқори баҳолади.

Чоршанба куни «канонирлар» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида сафарда «Наполи»ни Мартин Эдегорнинг 75-дақиқада урган голи эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Арсенал»нинг бу мавсумдаги барча 10 та голи ўйиндан урилган! Биз фақат стандарт вазиятлардан гол урган пайтларда одамлар доимо бу ҳақда гапиришарди. Энди эса мен айтаман: биз ўйиндан 10 та гол урдик ва янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди!» — деди Анри CBS Sports студиясида.

Микель Артета жамоаси жорий мавсумда ўтказган бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Уларнинг учтаси Премьер-лига доирасида бўлиб ўтган.

Киритилди: 06:48, 10.09.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик