«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Фейеноорд» устидан 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг жамоадаги ишлари ҳақида фикр билдирди. Бу каталонияликларнинг кетма-кет бешинчи ғалабаси бўлди.
«Барселонани бошқараётганимдан бахтлиман. Биз гол урамиз ва ўйинни назорат қиламиз — бизнинг услубимиз шу. Биз кулесларнинг завқ олишини хоҳлаймиз ва улар бундан роҳатланишяпти.
Кўраётганларим менга жуда ёқяпти, аммо яхшилашимиз керак бўлган жиҳатларни ҳам кўряпман. Таъкидламоқчиманки, мен бахтлиман, гарчи ўсиш учун доимо имконият бор. Ҳозир мавсумнинг бошланиши холос, совринлар қўлга киритиладиган май ойининг ўрталаригача ҳали анча вақт бор. Ишлар умидбахш кетмоқда. Биз жуда яхши машғулот ўтказяпмиз, интенсивлик ҳам керакли даражада.
Менимча, ёрдамчиларим жуда яхши ишлаяпти, янги футболчиларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, ҳамма ўзини жамоада яхши ҳис қилмоқда. Бизда кўплаб маҳоратли футболчилар бор ва уларни тўғри бошқариш керак. “Валенсия” билан ўйиндан кейин биз мен кўрган энг яхши машғулотни ўтказдик, ҳатто “Бавария”даги машғулотлардан ҳам яхшироқ эди. Биз бахтлимиз ва бу билан фахрланамиз», — деди «Барселона» бош мураббийи.













