Бугун Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клубини қабул қилади. Учрашув олдидан жамоаларнинг тахминий асосий таркиблари маълум бўлди.
"Манчестер Юнайтед" дарвозасида Сенне Ламменс ўйнаши, ҳимоя чизиғидан Диогу Далот, Ленни Йоро, Лисандро Мартинес ва Люк Шоу жой олиши кутилмоқда. Ярим ҳимояда Кобби Майну, Юри Тилеманс, Бруну Фернандеш, ҳужумкор чизиқда эса Брайан Мбеумо, Патрик Доргу ва Беньямин Шешко ҳаракат қилиши мумкин.
"Сабаҳ"нинг эҳтимолий таркибида эса Стас Покатилов, Жуниор Алмейда, Раҳмон Дашдамиров, Теллур Муталлимов, Тимотеуш Пухач, Иван Лепиница, Умарали Раҳмоналиев, Алексей Исаев, Велько Симич, Кристиан Нвачукву ва Жой-Ланс Микелс қайд этилган.
Ўзбекистонлик мухлислар учун асосий эътибор Умарали Раҳмоналиевга қаратилади. Ҳамюртимиз "Сабаҳ"нинг бошланғич таркибида "Олд Траффорд" майдонига чиқиши кутилмоқда.
"Манчестер Юнайтед" — "Сабаҳ" учрашуви Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.













