Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Улуғбек Бақоев: «Бугун икки жамоа ҳам дурангга лойиқ ўйин кўрсатди»

Баҳо:
+ | -

«Хоразм» — «Сўғдиёна» учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Хўш, энг биринчи муаммо — бу, албатта, сунъий қоплама бўлди. Табиий чимдан сунъий майдонга ўтиш... Очиғини айтсам, айнан шундан хавотирда эдик. Шунга яраша ўзимизга ўйин учун аниқ бир режа тузиб олдик.

Биринчи бўлимда ташаббус «Хоразм» томонида бўлди. Тўп назоратини ушлаб туришди, ҳужумлар ташкил қилишди, хавфли вазиятлар яратишди. Биринчи бўлимда, тўғриси, бизда ҳамма нарса ҳам ўхшайвермади.

Иккинчи бўлимда эса ўйин жонланди, анча ҳужумкор кўриниш олди. Кейин бир қатор алмаштиришларни амалга оширдик, захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтиришди. Умуман олганда, фикримча, бу дурангга лойиқ баҳс бўлди.

Қисқаси, «Хоразм» учун ҳам, биз учун ҳам... холисона айтганда, бугун икки жамоа ҳам дурангга лойиқ ўйин кўрсатди.

Йигитларга майдонда борларини беришгани ва умуман бутун ўйин учун миннатдорчилик билдираман. «Хоразм» жамоасига эса келгуси баҳсларда омад тилайман. Раҳмат.

Манба: @pfcsogdianauz
Киритилди: 09:08, 11.09.2026.
Ўқилди: 428 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик