Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

FIFA трансфер бозорида туб ислоҳот ўтказмоқда: Янги қоидалар футболга нима беради?

Баҳо:
+ | -

2027 йил 1 январдан эътиборан жаҳон футболида трансферлар бўйича янги қоидалар тўлиқ кучга киради. Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) ва ФИФПРО (Футболчилар касаба уюшмаси) биргаликда ислоҳот ўтказяпти.

Ушбу ислоҳотлар асосан футболчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, клублар ўртасидаги низоларга барҳам бериш ва трансфер бозоридаги шаффофликни оширишга қаратилган.

Ёзги трансфер мавсумида кўплаб шов-шувли битимлар имзоланди, уларнинг баъзилари мухлислар ва мутахассислар ўртасида саволларни ҳам юзага келтирди. Янги қоидалар жараённи янада шаффоф қилишга қаратилган.

1 январдан бошлаб трансфер бозорида кучга кирадиган янги қоидалар

Футболчининг трансфер суммаларидан улуш олиши

Шу пайтга қадар трансфер суммасидан футболчининг улуш олиши мажбурий эмас эди ва бу асосан клублар ва агентлар келишувига боғлиқ бўлган. Эндиликда йиллик маоши 150 000 долларгача бўлган футболчилар халқаро трансферда сотилганда, трансфер суммасининг камида 5 фоизини уларга бериш мажбурий бўлади.

Футболчининг ўзи бу суммадан воз кечишни истаган тақдирда ҳам, барибир унга битим суммасининг ёки ўтган мавсумдаги йиллик маоши миқдорининг 2,5% дан кам бўлмаган миқдорда пул тўланиши керак бўлади.

Шартномани бир томонлама бузганлик учун жазо

Эски қоидаларга кўра, шартномани асоссиз бузган футболчи ёки клубга нисбатан дарҳол қатъий санкциялар (футболчини ўйиндан четлатиш, янги клубга трансфер тақиқи) қўлланилган. Бу эса кўплаб можароларга сабаб бўлди. Ўзбек клублари ичида ҳам бундай муаммога дуч келганлари етарлича топилади. FIFA энди бунга ўзгартириш киритади. Эндиликда автоматик равишда қатъий жазолар қўллаш ўрнига ҳар бир ҳолат алоҳида ўрганилади. Биринчи қоидабузарлик учун огоҳлантириш ва жарима берилади, трансфер тақиқи фақат қоидалар қайта бузилганда қўлланилади.

Янги клубнинг биргаликдаги жавобгарлиги

Авваллари шартномани бир томонлама бузган футболчини сотиб олган янги клуб билвосита "айбдор" деб топилиб, товон пули тўлашга мажбур қилинган ва унга трансфер тақиқи қўйилиши мумкин эди. Эндиликда асоссиз айблашга чек қўйилади. Янги клуб автоматик тарзда жавобгар бўлмайди. У фақат футболчини шартномани атайлаб бузишга ундагани исботланган тақдирдагина жазо олади.

Ёш футболчилар шартномаси

Шу пайтга қадар 18 ёшга тўлмаган футболчилар билан кўпи билан 3 йиллик профессионал шартнома имзолашга рухсат берилган эди. Эндиликда клуб ўз академиясида камида 20 ой давомида тарбияланган иқтидорли ёшлар билан 5 йилгача бўлган шартномалар имзолаши мумкин бўлади.

Келишувлар ва тўловлар шаффофлиги

Кўп ҳолларда клублар ва агентлар ўртасидаги аксарият қўшимча битимлар ва норасмий ҳужжатлар назоратдан четда қолар эди. Янги қоидаларга кўра, трансферга оид барча параллел битимлар ва қўшимча ҳужжатлар FIFA махсус платформасига киритилиши шарт бўлади. Рўйхатдан ўтмаган келишувлар ўз кучини йўқотади ва жаримага тортилади.

Трансфер мажбуриятлари бўйича тўловлар кечиктирилган тақдирда, йилига 8% миқдорида фоизлар ундирилади ва низолар Футбол трибунали томонидан кўриб чиқилади.

Бу ўзгаришлар футболга қандай таъсир қилади?

Янги қоидалар футболчиларнинг ҳуқуқларини кўпроқ ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, ҳужжатбозликлар уларнинг фаолиятига сунъий ғов бўлишининг олдини олади. Маоши юқори бўлмаган ўйинчилар трансферлардан улуш олиб, молиявий барқарорликка эришади.

Шунингдек, клублар ва академиялар учун рағбат пайдо бўлади. Ўз академиясидан чиққан иқтидорларни 5 йиллик шартнома билан узоқроқ муддатга олиб қолиш имконияти яратилади.

Яширин тўловлар ва шубҳали битимларга чек қўйилади.

Кўплаб мутахассислар янги қоидалар футбол оламида адолат, шаффофлик ва ўйинчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги энг катта қадамлардан бирига айланишини таъкидламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:25, 11.09.2026.
Ўқилди: 1133 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик