«Барселона» футболчиси Жоау Канселу Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида фикр билдирди. 41 ёшли ҳужумчи яқинда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган, аммо Португалия терма жамоаси 1/8 финалда Испанияга мағлуб бўлиб, мусобақани эрта якунлаган.
Роналдунинг терма жамоадаги фаолияти давом этадими, деган саволга Канселу: «Кўрамиз, аммо биз бунга умид қиляпмиз», — деб жавоб берди.
Роналду 2003 йилдан буён Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У миллий жамоа сафида 233 та учрашувда 146 та гол урган. Футболчининг «Ан-Наср» билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.













