Кириш Регистрация
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия 1-2 Вильярреал
24/10 21:30 Челси 0-2 Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио 2-1 Парма
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте
26/10 00:45 Удинезе - Милан
26/10 01:00 Барселона - Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор

22 ёшли қиз Туркия клуби бош мураббийига айланди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг “Тургутлуспор” клуби эркаклар жамоасини эндиликда 22 ёшли Зейнеп Местан бошқаради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Томонлар расмий шартнома имзолаган бўлиб, унинг молиявий тафсилотлари сир тутилмоқда. Қайд этилишича, ёш мутахассис жамоани янги мавсумга тайёрлаш вазифасини ўз зиммасига олган. Ушбу тайинлов орқали Местан “Тургутлуспор” тарихида эркаклар жамоасига устозлик қиладиган илк аёл мураббийга айланди.

Клуб президенти Йилмаз Генчтуркнинг айтишича, бу шунчаки PR ёки тасодиф эмас. Зейнеп музокаралар вақтида шундай кучли лойиҳалар тақдим этганки, раҳбарият унга дарҳол расмий шартнома таклиф қилган. Зейнеп Местаннинг таъкидлашича, у жамоага ҳужумкор футбол фалсафасини сингдирмоқчи ва келгуси 5 йил ичида клубни Туркия Биринчи лигасига олиб чиқишни мақсад қилган.

Маълумот ўрнида, “Тургутлуспор” ўтган мавсумда Туркиянинг бешинчи дивизионида иштирок этиб, турнир жадвалида 10-ўринни банд этган эди. Янги мавсум эса жамоа мамлакатнинг олтинчи лигасида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Германиянинг “Юнион Берлин” клуби ҳам Бундеслига тарихида илк бор аёл кишини бош мураббий этиб тайинлаган эди. Ўшанда ушбу масъулиятли постни 34 ёшли Мария-Луиза Эта эгаллаганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:44, 11.09.2026.
Ўқилди: 3357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик