Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Мбаппе «Реал» янги Чемпионлар лигаси мавсумида «ПСЖ»ни тахтдан туширишидан умид қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе собиқ клуби «ПСЖ»нинг муваффақияти ҳақида фикр билдирди. Парижликлар Мбаппе Мадриднинг «Реал» клубига ўтганидан сўнг икки мавсум кетма-кет Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Француз футболчиси Мадриддаги ўз ўйинларини парижликларнинг натижалари билан боғлашдан маъно кўрмаслигини таъкидлади ва «ПСЖ» ҳар икки Европа совринига ҳам тўлиқ муносиб бўлганини тан олди.

«Турнирда кетма-кет икки марта ғолиб чиқиш — ақлбовар қилмас ютуқ. Энди «ПСЖ» барча бошқа жамоалар учун асосий нишонга айланди. «Реал» ва бошқа клублар бу мавсумни битта умумий мақсад — кетма-кет икки марта Европа чемпиони бўлган жамоани ортда қолдириш вазифаси билан бошлади.

Париждаги сўнгги мавсумимда «ПСЖ» Луис Энрике бошчилигида ярим финалгача етиб борганди. Шунчаки ўша пайтда жамоа ўз ривожланишининг янги босқичини энди бошлаган эди», — деди Мбаппе.

Мбаппе 2024 йил ёзида «ПСЖ»ни тарк этиб, «Реал»га ўтган. Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш франциялик футболчининг Мадриддаги асосий мақсадларидан бири эди.

«Реал» сафидаги фаолияти давомида Мбаппе ҳозирча икки совринни қўлга киритди — УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубок.

Манба: football24.ru
Киритилди: 11:34, 12.09.2026.
Ўқилди: 1032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик