Хорватиялик ярим ҳимоячи Марсело Брозович Қатар чемпионатида фаолиятини давом эттиришга яқин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Журналист маълумотига кўра, «Ас-Садд» 33 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни муваффақиятли якунлашига ишонмоқда. Ҳозирда Брозович эркин агент мақомида. Тажрибали футболчининг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоаси бўлган.
Марселонинг трансфер қиймати 8 миллион еврони ташкил этади.
Ўтган мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида ярим ҳимоячи 29 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та голли узатма амалга оширди.













