Кириш Регистрация

Валерий Чухрий: «Футбол инфратузилмаси бўйича Россия Ўзбекистондан орқада»

Баҳо:
+ | -

Москванинг ЦСКА клуби келаси ҳафтада ўтказиладиган ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Чехиянинг "Виктория" клубини ўз майдонида ўтказади. "Армиячилар" ЕЧЛда асосий стадион сифатида кўрсатган "Химки-Арена" майдони эса кўп ёғингарчилик ва кетма-кет ўтказилган ўйинлар сони кўпайиб кетгани учун жуда ёмон ҳолатга келиб қолган. Натижада УЕФА ўйинни Санкт-Петербургга кўчиришга қарор қилди.

ФИФАнинг Шарқий Европа ва Марказий ОСиё бўйича маслаҳатчиси Валерий Чухрий "Известия" нашрига ушбу вазият юзасидан берган интервьюсида Россиядаги футбол инфратузилмаси Молдова, Озарйбойжон, Латвия ва Ўзбекистондан ортда қолаётганини таъкидлаган.

"Мен 55 йилдан бери футболдаман. Сентябрь ойида кўп ёмғир ёғиши туфайли майдонларнинг ёмон келиб қолиши — Россиянинг доимий муаммоси. Назаримда, РФПЛ клублардан асосий стадиондан ташқари 5-10 минг ўринли сунъий қопламали майдонлар қуришни талаб қилиши лозим. Европа лигаси доирасида Тирасполда бўлиб ўтган "Шериф" - "Анжи" ўйинини олиб қарайдиган бўлсак, у ерда асосий стадион ёнида сунъий қоплама ажойиб стадион ҳам бор эди. Озарбойжон, Ўзбекистон ва Латвия клубларида ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Биз МДҲ миқёсида қўшниларимизга тенглашиб олишимиз керак. Нима учун клубларимиз футболчиларга пулни аямасдан сарфлашадию, ўзлари учун сунъий қопламали, ёпиқ манеж қура олишмайди?", дейди Валерий Чухрий.

Манба: www.izvestia.ru
Киритилди: 09:43, 27.09.2013.
Ўқилди: 7548 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик