"Бавария" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Флориан Вирцнинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.
TEAMtalk маълумотига кўра, мюнхенликлар 23 ёшли Германия терма жамоаси футболчисига ҳамон қизиқиш билдирмоқда.
"Бавария" Вирцни у "Ливерпуль"га ўтишидан олдин ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган. Бироқ 2025 йилда инглиз клуби футболчи учун катта маблағ тўлаб, "Манчестер Сити"ни ҳам ортда қолдирган ҳолда трансферни амалга оширган.
Вирцнинг Англиядаги биринчи мавсуми осон кечмади. У Премьер-лигада 33 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
Жорий мавсумда эса ярим ҳимоячи 5 та учрашувда майдонга тушиб, ҳали гол урмади ва 1 та голли узатма қайд этди.
Манбага кўра, "Ливерпуль" ичида Вирц кутилган даражага чиқа оладими-йўқми, деган саволлар пайдо бўлган. Шунга қарамай, клуб ҳозирча уни сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти.
Бош мураббий Андони Ираола эса футболчининг салоҳиятини тўлиқ очишга умид қилмоқда.













