Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Деку Рафинья билан келажаги бўйича учрашди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" спорт директори Деку бразилиялик вингер Рафинья билан янги шартнома масаласида норасмий учрашув ўтказди. Бу ҳақда Diario SPORT хабар берди.

Манбага кўра, Деку ва Алехандро Эчеваррия душанба куни Кастельдефельсдаги ресторанлардан бирида Рафинья билан тушлик қилган.

29 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Шу сабаб клубда музокараларни тезкор якунлаш учун жиддий босим йўқ.

Қайд этилишича, Рафинья "Барселона"да қолишга қатъий бел боғлаган ва фаолиятини каталонияликлар сафида давом эттиришни истайди. Ханси Флик қўл остида у жамоа сардорларидан бири ва кийиниш хонасидаги энг таъсирли футболчилардан бирига айланган.

Айни пайтда Рафиньянинг агенти йўқ ва у ўз келажаги бўйича музокараларни шахсан ўзи олиб бормоқда. Шу сабаб душанба кунги учрашувда у клуб вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилган.

Рафинья ва Деку ўртасида аввалдан яхши муносабатлар мавжуд. Деку "Барселона" спорт директори бўлишидан аввал футболчининг агенти сифатида ишлаган. У клубдаги лавозимига киришгач, уларнинг профессионал ҳамкорлиги якунланган, аммо шахсий муносабатлари сақланиб қолган.

Норасмий учрашувда Рафиньянинг рафиқаси Тайя Беллоли ҳам иштирок этган.

"Барселона" футболчининг ривожланиши ва етакчилик фазилатларидан жуда мамнун экани айтилмоқда. Рафинья майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам жамоанинг муҳим фигурасига айланган. Унинг профессионал ёндашуви ёш футболчилар учун ҳам намуна сифатида баҳоланмоқда.

Дастлабки учрашув ижобий ўтган ва ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни 2028 йилдан кейин ҳам давом эттиришни истамоқда.

Киритилди: 22:42, 15.09.2026.
Ўқилди: 1218 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик