Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Жака: "Сандерленд" билан Европа лигаси финалига чиқишни орзу қиламан"

Баҳо:
+ | -

"Сандерленд" сардори Гранит Жака Европа лигаси умумий босқичининг 1-турида "АЗ"га қарши учрашув олдидан жамоанинг мақсадлари ҳақида гапирди.

"Биз бу лаҳзани алоҳида қилишни истаймиз, чунки бунга муносиб бўлдик. Ҳозирги ондан завқланишни билиш керак, аммо шу билан бирга қандай йўлни босиб ўтганимизни ҳам унутмаслигимиз лозим.

Ҳозир қандайдир ақл бовар қилмас иш қилишга уриниш шарт эмас. Ўтган мавсумда қандай жамоа бўлган бўлсак, шундайлигича қолишимиз керак. Бизда маҳорат бор ва қайси жиҳатларда ўсиш, қайси жиҳатларда эса ўтган мавсумдагидек ҳаракат қилиш зарурлигини яхши биламиз.

Европа лигаси "Сандерленд" учун жиддий синов. Мен аввал "Байер" билан бу турнир финалида ўйнаганман. Энди эса яна бир финалга, бу сафар "Сандерленд" билан етиб боришни орзу қиламан.

Европа саҳнасида майдонга тушиш ва қитъанинг энг кучли жамоалари билан рақобатлашишдан яхшироқ нарса йўқ", — дея Жаканинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

"Сандерленд" — "АЗ" учрашуви 16 сентябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 17 сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 09:58, 16.09.2026.
Ўқилди: 231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик