Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Моуриньо нимадан норози эканлигини очиқ айтди

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью Испания чемпионатининг 6-турида "Эльче" устидан 3:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг жамоаси ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Мен фақат бир жиҳатни танқид қилишим мумкин — "Реал" имконият бўлганда ўйин тақдирини олдиндан ҳал қилиб қўя олмаяпти. Бу ҳақда футболчиларга ҳам айтдим.

Биз 3:0 ёки 4:0 ҳисобида олдинда бўлишимиз мумкин эди. Яна очко йўқотиш хавфи остида қолишимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Бизда кўплаб вазиятлар бўлди, аммо "Эльче"нинг ўйинга қайтишига ўзимиз имкон бердик.

Ижобий томони шундаки, очко йўқотиш хавфи туфайли босим кучайган қийин вазиятларда жамоа тўғри реакция кўрсатяпти ва ғалаба қозоняпти. Охир-оқибат, энг муҳими ҳам шу.

"Реал"нинг ўйинларида ҳеч ким зерикмайди, чунки улар жуда томошабоп ўтади.

Якшанба куни "Атлетико"га қарши ўйин олдидан мени гол ўтказиб юборганимиздан кўра, айнан шу умумий муаммо кўпроқ ташвишга соляпти.

Жамоам гол уришини яхши кўраман, аммо шу билан бирга ўйин боришини назорат қилишини ҳам истайман. Гап ўтказиб юборилган голларда эмас, балки назоратни ўзимиз рақибга бериб қўяётганимизда.

Рақиб ҳеч қандай вазиятсиз ҳам гол уриши мумкин. Аммо "Эльче" гол урган пайтда биз ўйин назоратини аллақачон уларга топшириб қўйган эдик", — дея Моуриньюнинг сўзларини келтиради Marca.

Киритилди: 10:22, 16.09.2026.
Ўқилди: 2398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик