«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоа ярим ҳимоячиси Микель Мерино ҳақида илиқ фикр билдирди.
30 ёшли испаниялик футболчи Англия Лига кубогида «Ипсвич»га қарши ўйинда гол уриб, «канонирлар»нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.
«У шунчаки ажойиб. Мен кўрган ва бирга ишлаган футболчилар орасида энг ақллиларидан бири. Бундан ташқари, Микель ҳар доим жамоа учун бор кучини беради, ҳамма ва ҳамма нарса ҳақида ўйлайди. У ўзига хос сифатларга эга», — деди Артета матбуот анжуманида.
«Ипсвич» дарвозасига урилган гол Мерино учун жорий мавсумдаги илк гол бўлди. Испаниялик ярим ҳимоячи бу мавсум Премьер-лигада ҳали бирор марта асосий таркибда майдонга тушмаган.













