«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лига 6-турида «Эльче»га қарши сафар ўйинида жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
27 ёшли француз учрашувнинг 33-дақиқасида гол урди. Шунингдек, 90+1-дақиқада Карлос Эспининг ғалаба голига ассистентлик қилди.
Мбаппе жорий мавсумда барча мусобақаларда 8 та ўйин ўтказиб, 10 та голли ҳаракат қайд этди — 8 та гол ва 2 та голли узатма.













