Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Боули «Челси»даги улушини сотди ва раислик лавозимини тарк этди

Баҳо:
+3 | -

«Челси» клуб эгалари таркибидаги ўзгаришларни расман эълон қилди.

Клуб ҳамэгалари Тодд Боули ва Марк Уолтер ўз улушларини аввалдан «Челси» акцияларининг 60 фоиздан зиёдига эгалик қилиб келган Clearlake компаниясига сотди.

Шу тариқа, Clearlake асосчилари Беҳдод Эгбали ва Хосе Фелисиано клуб устидан тўлиқ назоратни қўлга киритди.

Тодд Боули, шунингдек, «Челси» бошқарув кенгаши раиси лавозимини тарк этади. Клубнинг кундалик фаолияти, раҳбарият таркиби ва стратегик йўналишида эса ўзгариш бўлмаслиги таъкидланди.

«Clearlake танланган стратегик йўналишни давом эттириш ва мулкдорлар гуруҳи белгилаб берган мақсадларни амалга ошириш ниятида», — дейилади клуб баёнотида.

Боули ва Уолтер 2022 йилда «Челси»ни Роман Абрамовичдан 2,5 миллиард фунт стерлингга сотиб олган инвесторлар гуруҳи таркибига кирган эди.

Кейинчалик ҳар икки бизнесмен ва Clearlake ўртасида клубни ривожлантириш стратегияси борасида бир неча бор келишмовчиликлар юзага келган.

Киритилди: 04:04, 17.09.2026.
Ўқилди: 1551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик