«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Гари Невилл «қизил иблислар»нинг жорий мавсумдаги ёмон спорт формаси ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. Кеча, 16 сентябрь куни «МЮ» Лига Кубогининг 1/16 финал босқичида «Брайтон»га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда боратуриб, якунда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
«Улар ўтган мавсумдаги жамоага умуман ўхшамаяпти. Майкл Кэррик ҳозирда эсанкираб қолгандек кўринмоқда. Катта эҳтимол билан, бу «Манчестер Юнайтед» учун совринсиз ўтадиган навбатдаги мавсум бўлади. Агар мен клуб эгаси бўлганимда, аллақачон мураббийлар бозорини кўздан кечиришни бошлаган бўлардим», — деди Невилл.
Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» 4 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. «Қизил иблислар» Англия чемпионатидаги 4 та ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонишган.













