Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Мбаппе «фақат гол уради» деган танқидларга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз манзилига билдирилаётган танқидлар ҳақида фикр билдирди.

Франциялик футболчи баъзан «фақат гол ура олади», аммо жамоавий ўйинда етарлича фойдали эмас, деган танқидларга учраб туради.

«Одамлар мен фақат гол ураман, дейишяптими? Бу уларнинг фикри. Футболда ўтказган йилларим давомида ҳар кимнинг ўз қараши борлигини қабул қилишни ўргандим. Баъзан одамлар сенинг фикрингга қўшилади, баъзан эса йўқ.

Футболда муваффақиятга олиб борадиган битта тўғри йўл йўқ — ғалаба қозонишнинг миллионлаб усуллари бор. Шунинг учун мен ҳар доим турли нуқтаи назарларни эшитишга тайёрман.

Айрим одамлар шунчаки шов-шув кўтаришни ёки зарар етказишни истайди. Аммо мен футболнинг моҳиятини тушунадиган одамлар билан ўйин ҳақида гаплашишга доим очиқман. Бу футболга бошқа томондан қараш ва янги нарсаларни ўрганишга ёрдам бериши мумкин», — дея Мбаппенинг сўзларини Madrid Universal келтирди.

Жорий мавсумда 27 ёшли ҳужумчи «Реал» сафида 7 та ўйинда 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:13, 18.09.2026.
Ўқилди: 1109 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV 14 октябрь куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинларини жонли эфирда намойиш этилиши маълум бўлди [4732]

Futbol TV 14 октябрь куни «Насаф» - «Ал-Ваҳда» ўйинини жонли трансляция қилади [2965]

Ямал дунёнинг энг кучли жамоаси қайси эканини айтди [2580]

Ўзбекистонлик футболчилар Туркия чемпионатида легионер ҳисобланмаслиги кутилмоқда [2372]

Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйин ўтказиш шартини маълум қилди [2220]

«Барселона» кейинги ўйинда ғалаба қозонса, «Реал» рекордини такрорлаши мумкин [2053]

Ямал «Галатасарой» футболчисининг кесатиғига жавоб қайтарди [2049]

«Интер» дарвозасига 3 та гол урган футболчи қайси терма жамоани танлашини айтди [2027]

Леау "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди [2017]

ОЧЛ-2. Абдувоҳид Неъматов пенальтидан гол ура олмаган ўйинда “Насаф” ўз майдонида “Ал-Ваҳда”га мағлуб бўлди [1884]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик