«Ньюкасл» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Энтони Эланга соннинг орқа қисми мушакларидан жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда Sports.Yahoo хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчининг тўлиқ тикланиши учун 6-8 ҳафта вақт талаб этилади.
24 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Швециялик вингернинг «Ньюкасл» билан шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади. Унинг бозор қиймати 32 миллион еврога баҳоланмоқда.
Англия чемпионатининг тўрт туридан кейин «Ньюкасл» 5 очко билан турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.













