Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Чеферин ФИФАдан 211 та федерацияга захира маблағларининг бир қисмини тақсимлашни талаб қилди

Баҳо:
+ | -

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) президенти Александер Чеферин Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантинодан ташкилот тўплаган захира маблағларининг бир қисмини унинг 211 та аъзо ассоциациясига йўналтиришни талаб қилди. Mirror нашри маълумотига кўра, ҳар бир федерацияга 8,75 миллион евродан тўлов ажратилиши мумкин.

«ФИФА, албатта, молиявий жиҳатдан кучли бўлиб қолиши, амалдаги мажбуриятларини бажариши ва зарур миқдордаги захирани сақлаб туриши керак. Бизнинг таҳлилимизда буларнинг барчаси тўлиқ ҳисобга олинган.

Аммо ҳозирги вақтда ФИФА тўпланган захираларида миллиардлаб доллар маблағга эга. Бу ресурслар футболга тегишли ва улар ўйин ҳамда унинг 211 та ассоциацияси манфаатига хизмат қилиш учун мавжуд», — дейилади Чеферин баёнотида.

УЕФА раҳбари ФИФАнинг прогноз қилинаётган эҳтиёжларидан ортиқ бўлган захира маблағларининг бир қисми футболни ривожлантиришга йўналтирилиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.

Июль ойида Инфантино FIFA Forward Enterprise номли компания ташкил этишни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Ушбу тузилма ФИФАнинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги асосий мусобақаларини назорат қилиши керак эди.

ФИФА ушбу лойиҳа 4,2 миллиард доллар инвестиция жалб қилиши мумкинлигини билдирган. Бироқ ташаббус қатор футбол ташкилотлари томонидан танқид қилинди.

56 ёшли Инфантино 2016 йил февраль ойидан буён ФИФАга раҳбарлик қилиб келмоқда. Кейинчалик у муқобил номзодларсиз яна икки марта ташкилот президенти этиб қайта сайланган.

Киритилди: 08:30, 19.09.2026.
Ўқилди: 711 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик